1 август куни мобил алоқа компанияларининг SMS, MMS ва Интернет хизматлари вақтинча ишламайди

июл 31 / 2017

alt

Эртага, 1 август, сешанба куни Ўзбекистондаги мобил алоқа компанияларида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 8:30 дан 13:30 га қадар SMS, MMS ва Интернет хизматлари вақтинча ишламайди. Бу ҳақда Beeline ҳамда Ucell компаниялари маълум қилди.

Овозли қўнғироқлар одатий режимда ишлайди.

Ҳар икки компания ноқулайлик учун узр сўрайди.

Шунингдек, Click компанияси хабар қилишича, профилактика олиб борилиши сабабли мобил интернет орқали амалга ошириладиган тўловлар ҳам вақтинча ишламайди. Бунда USSD вa мобил операторлар тармоғидаги каналлардан ташқари интернет орқали тўловлар доимгидек ишлайди.

1 август куни Ўзбекистоннинг барча Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Шу куни мобил алоқа операторлари анъанага кўра, айрим хизматларини вақтинча тўхтатади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *