1 август куни Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

июл 26 / 2016

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  қуйидаги кўчалар бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилади:

Олмазор туманида:

- Университет кўчаси бўйлаб Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;

- Шифокор 1-тор кўчаси бўйлаб Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар;

Мирзо Улуғбек туманида:

- Қори Ниёзий кўчаси бўйлаб Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар;

Шайхонтоҳур туманида:

Пахтакор кўчаси бўйлаб;

Учтепа туманида:

- Решетов кўчаси бўйлаб Уйғур кўчасидан Б. Носиров кўчасига қадар;

Яккасарой туманида:

-   Шоҳжаҳон кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;

 - Братислава кўчаси бўйлаб Шота Руставели кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;

- Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси бўйлаб Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар;

Миробод туманида:

Шаҳрисабз кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасига қадар.

Шуни таъкидлаш лозимки, тест синовлари бўлиб ўтадиган бошқа жойларда ҳам вазият тақозо этганда, транспорт ҳаракати  вақтинча чекланиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

  • Мехмон
    29 июл 2016, 23:54

    qorasuv yo'li ham yopiladimi

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *