Ҳайдовчиларни малакасини ошириш билан шуғулланиш ҳуқуқи барча ташкилотларга берилди

фев 26 / 2018

alt

2018 йил 1 июндан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш “Avtotest Report” МЧЖ билан бир қаторда давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади. Бу Ҳукуматнинг 23 февралдаги қарори билан белгиланди, деб хабар қилади Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

Ҳужжатга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, қарор билан автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахсларга малака ошириш мажбурий эмаслиги белгилаб қўйилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *