Тошкентда трамвайлар ҳаракати бутунлай тўхтатилди

мая 02 / 2016

alt

Эрталаб «Бешқайрағоч» даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновга чиққан 17-трамвай вагонларидан бири рельсдан чиқиб кетгач, уларнинг барчаси депога қайтарилди. 9:10 да депога сўнгги вагон кирди ва шу тариқа Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди, деб ёзади Газета.uz.

Хабарга кўра, «Тошкент трамвайи» шаҳарда трамвай ҳаракати тўхтатилганини тасдиқлади. Бу ҳақда бирор эълон берилмагани сабабли шаҳардаги айрим бекатларда одамлар ҳамон трамвай келишини кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда барча трамвай йўналишларининг ёпилиши ҳақида март ойининг сўнггида маълум қилинди. Шаҳардаги трамвай йўллари демонтаж қилиниши, 9-, 17-, 12-, 26-, 13- ва 8-йўналишдаги трамвай рельслари олиб ташланиши айтилди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *