Тошкентдаги барча трамвай йўналишлари ёпилади

мар 28 / 2016

alt

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов бугун, 28 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, пойтахтдаги трамвай йўналишларининг барчаси ёпилади. 

Шаҳардаги трамвай йўллари демонтажи давом эттирилади, яқин вақт ичида № 9, 17, 12, 26, 13 ва 8 йўналишдаги трамвай рельслари ҳам олиб ташланади. 

Трамвайлар йўналишлари ёпилишига жамоат транспорти ушбу турининг самарасиз фаолияти ҳамда йўлларда юзага келаётган тирбандликлар сабаб сифатида кўрсатилди.

Ёпиладиган трамвайларнинг ҳар олти йўналишлари ўрнида худди шу рақамда автобуслар ҳаракатлана бошлайди.

Айни вақтда "Тошкент трамвайи"да 82 дона трамвай вагонлари мавжуд. Уларнинг 50 донаси сотилади, қолганларининг эксплуатация муддати тугаган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *