Анқарада АҚШ элчихонаси ўққа тутилди

авг 20 / 2018

alt

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси ўққа тутилди. Бу ҳақда CNN Türk телеканали ахборот берган. 

Маълумотларга кўра, воқеа 20 август маҳаллий вақт билан тахминан соат 05.00да содир бўлган. Анқарадаги элчихона енгил автомобилдаги номаълум шахслар томондан ўққа тутилган. Ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Босқинчилар воқеа жойидан яширинган. Айни вақтда улар полиция томонидан қидирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *