Апрель бутун дунё тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

мая 16 / 2016

alt

Ўтган апрель ойи метерологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди, деб хабар беради Independent нашри НАСА маълумотларига асосланиб.

2016 йилда 1950-1980 йиллардагига қараганда сув ва ҳаво ҳарорати 1 фоизга кўтарилган. Олимларнинг фикрича, бундай кескин исиш оқибатида келгуси ойларда вазият оғирлашиши мумкин.

Метеоролог Эрик Хольтхуас ҳавонинг исиши оқибатида денгиз музлари эриши ва маржон қояларининг оксидланиши натижасида сув ҳарорати кўтарилишини таъкидлади.

Naked Science журнали маълумотига кўра, Германия ва Кипр олимлари ҳаво ҳароратининг ошиши натижасида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бир неча ҳудудларни инсонлар тарк этади деган хулосага келишган. Бу ерларда ҳаво ҳарорати экстремал 200 даражагача кўтарилиб, инсоннинг ҳаёт кечиришига имкон қолдирмайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *