АҚШда 22 ёшли қўшиқчи Кристина Гримми отиб кетилди

июн 12 / 2016

alt

АҚШнинг Флорида штатидаги Орландо шаҳрида ёш қўшиқчи Кристина Гриммига номаълум шахс ўқ узган, деб ёзади ИнтерФакс агентлиги.

Орландо полицияси қотил шахсини аниқлаган, у Санкт-петербурглик 27 ёшли Кевин Лойбль бўлиб чиқди.

Хабар қилинишича, Гримми Орландо шаҳрида ўтказилган концертда чиқиш қилган. Концертдан сўнг у тингловчиларга дастхат бераётган пайтда Лойбль унга яқин келиб, ўқ узган. Кристинанинг ёнида турган акаси қотилга ташланган, қурол билан олишув вақтида Лойбль ўзини ўзи отиб ўлдирган. Оғир тан жароҳати олган Гримми шифохонга етказилган, бироқ бир неча соатдан сўнг у жон берган.

22 ёшли Кристина Гримми 2014 йилда Американинг “Голос” лойиҳасида иштирок этиб, танилганди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *