АҚШда ўзбекистонлик фуқаро "Ислом давлати" билан ҳамкорлик қилганликда айбланди

мая 12 / 2016

alt

АҚШ ҳукумати яна бир Ўзбекистон фуқаросини “Ислом давлати” (ИД) террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилганликда айблади, дея хабар қилади Reuters.

Бруклинда  ИД билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб олти киши ҳибсга олинди. 28 ёшли Азизжон Раҳматов террористларни молиявий жиҳатдан қўллаб келганликда айбланмоқда, деб ёзади New York Times.

Нашр тарқатган хабарга кўра, тўрт нафар эркак — Аҳрор Саидахметов (Қозоғистон фуқароси), Аброр Ҳабибов, Дилҳаёт Қосимов, Акмал Зокиров (Ўзбекистон фуқаролари) ларга ҳам шундай айб қўйилган. Яна бир ўзбекистонлик Абдурасул Жўрабоев ўтган йилнинг август ойида ўз айбига иқрор бўлган эди.

Маълум қилинишича, Раҳматов шериклари Ҳабибов ва Зокиров билан биргаликда 19 ёшли Саидахметовни Сурияга бориб жангарилар гуруҳига бориб қўшилишига тайёрлашган. Унга йўл ҳақи ва қурол сотиб олиши учун пул беришган. Саидахметов Кеннеди аэропортида ушланган. 

2014 йилдан буён АҚШ ҳукумати томонидан “Ислом давлати” (ИД) террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб 85 киши қўлга олинган. 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *