АҚШда тимсоҳ 2 ёшли болага ташланиб, сувга судраб кетди

июн 15 / 2016

alt

Боғдаги улкан тимсоҳ 2 ёшли болага ташланиб, уни судраб сувга олиб кетди. Хабарларга кўра, ҳодиса пайтида боланинг ёнида отаси ҳам бўлган. Тимсоҳ болага ташланганда, ота йиртқич билан курашиб, болани қутқаришга уринган. Бироқ уддалай олмагач, ёрдам сўраган.

Вертолёт ҳамда ғаввосларнинг бир суткадан буён тимсоҳ ва болани қидиришлари натижа бермаяпти. Фожиа юз берган ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.

Флорида штати АҚШнинг жануби-ғарбида жойлашган. Штат ўзининг ранг-баранг фаунаси билан ажралиб туради. Интернетда бу ернинг тимсоҳлари гольф ўйналадиган майсазорларда бемалол сайр қилаётган видеолар бор. Ҳатто Орландонинг чеккасида улкан тимсоҳлар сақланадиган жой бор, флоридаликлар уларни сосиска билан овқатлантиради.

Орландо ҳокимияти мазкур фожиа учун жавобгарликни боланинг отасига юклашмоқда, чунки у огоҳлантиришларга қарамай, болани йиртқичлар бўлган сувга яқин боришига йўл қўйган.

Манба: Вести.ру

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *