АҚШлик фуқаро ўрмон ёнғини фонида ўзини видеога олгани учун 20 йил қамоқда ўтирадиган бўлди

апр 09 / 2016

alt

Хантсмэн ёнаётган ўрмон фонида ўзини селфи ва видеога олиб, бегона кишига кўрсатгандан сўнг, полициянинг назарига тушган. Видеонинг биринчи томошабини бўлган ҳайдовчи эса ўз навбатида, видеони уяли телефонига ёзиб олиб, полицияга топширган. Бир неча кундан сўнг Хантсмэн қўлга олинган.

Фуқаро аввалига ўрмонга ўт қўйганини тан олмади, 8 апрель куни у айбига иқрор бўлди, деб ёзади “АиФ” нашри.

2014 йил Калифорнияда юз берган кучли ўрмон ёнғини деярли бир ой давомида ўчирилди. Натижада, ўрмоннинг 10 гектар майдони нобуд бўлди, 12 та хонадонлар ва 100 та бошқа биноларга зиён етди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *