Бишкекда Миллий қурут фестивали ўтказилади

апр 05 / 2016

alt

Қирғизистон маданият вазирлиги хабар қилишича, фестиваль доирасида фольклор-кўнгилочар дастурлар, дегустация, қурут ярмаркаси ҳам ташкил этилади.

Мамлакатнинг ошпазлар ассоциацияси бош ошпази қурут, шўрва ва десерт тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларини олиб боради. Шунингдек, савдо нуқталари томонидан безатилган “Энг яхши қурут” кўрик-танлови бўлиб ўтади.

Фестиваль мақсади Қирғизистон миллий ошхонасининг анъаналарини оммалаштириш, сақлаб қолиш ва ривожлантириш, сайёҳларни жалб этишга қаратилган.

  • Мехмон
    07 апрел 2016, 15:25

    12:30даги қадирдоним сиз Қашқадарё Сурхондарё томонларда тайёрланадиган "Қуртова" деб номланадиган қурутли шурвани ичмаган экансиз. "Қуртова"га буғдой унидан тандирга ёпилган патир нонини тўғраб ичсангиз вужудингиз яйрайди. Шу томонларга зийратга бориб қолсангиз албатта қурутли шурва "Қуртова"дан ичишни сизга таклиф қиламан

  • Мехмон
    06 апрел 2016, 15:16

    Ха бу жудаям чиройли ва миллий овкат буни купчилигимиз унутиб хам куйганмиз....

  • Мехмон
    06 апрел 2016, 12:03

    куртдан ош дамласин манти чучвара кисин тавба тасавур килинг шурва куртдан

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *