Дунёдаги энг харидоргир автомобиль аниқланди

июн 10 / 2016

alt

Статистик маълумотларга кўра, японларнинг Toyota Corolla русуми ишлаб чиқарилганидан буён 40 млн мартадан кўпроқ сотилган. “Королла”ни охирги йилларда ҳам талашиб-тортишиб олишмоқда. Ўтган йилда 1,3 млн дона сотилиб, 2005 йилдаги рекордини (1,36 млн) янгилашига сал қолган эди.

Иккинчи ўринда F сериядаги Ford русуми серхаридорлиги аниқланди. У Тойотадан 5 млнтага камроқ сотилган. Учликни Volkswagen Golf якунлайди. Немис автомобили ишлаб чиқарилганидан бери 30 млнта сотилган.

Энг кўп харид қилиниши мобайнида қиёфаси ҳам деярли ўзгармаган автомобиль Volkswagen Beetle (эл оғзида Жук) саналади, деб ёзади carzone.uz.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *