Дунёдаги энг узун шиша кўприкни катта болға билан уриб, синовдан ўтказишди (ФОТО ва ВИДЕО)

июн 28 / 2016

alt

Сайёҳлар мазкур кўприкнинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказишди: шиша кўприк катта болға билан уриб кўрилди.

Дастлаб кўприк жойлашган Миллий боғга ташриф буюрган исталган кишига 5,5 килограммлик болға билан шишага уриб кўриш имкони берилди, сўнг дарз кетган шиша устидан 2 тонналик автомашина юргизилди.

alt

Бироқ шикаст етган шиша кўприк хавфсизлигича қолди. Мутахассисларнинг айтишича, кўприк бир неча юқори сифатли шишалардан қурилган, ҳатто шишанинг ташқи қаватидаги талайгина ёриқлар иншоотнинг умумий функциясига таъсир қилмади, деб ёзади nat-geo.ru сайти.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Хунань проивнциясидаги Тяньмэнь тоғида 300 метр баландликда шиша кўприк қурилган. Кўприк бир вақтнинг ўзида 800 кишини сиғдира олади. Узунлиги 393 метрли кўприк 2016 йилнинг май ойида қуриб битказилганди, бироқ ҳозирда унинг мустаҳкамлиги синовдан ўтказилаётгани боис ташриф буюрувчилар учун расман очилмаган.

 

  • sezar
    19 июл 2016, 22:51

    xitoyliklar faqat o'zlariga sifatli narsa qilishadi
    boshqalarga emas faqat o'zlariga

  • Мехмон
    04 июл 2016, 17:36

    бир ойлик маош 4790000 сум, шундан аванс 2500000 сум,

  • Мехмон
    29 июн 2016, 20:51

    Бир ойлик иш хакинигнгиз канча 130240 сумми

  • Мехмон
    29 июн 2016, 15:17

    Поезд йули битса албатта бориб курамиз. Бир ойлик маошга бориб келса буладими.

  • rameo
    29 июн 2016, 11:45

    koprik buzilib yerga qulaganindaaa kotta xolenikini korardin sen xitoylilar.............

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *