Ер ва Марс сайёралари қачон бир-бирига яқин келади?

мая 19 / 2016

alt

Марс Қуёшдан Ерга нисбатан 1,5 марта узоқликда жойлашган, у Қуёшнинг атрофини 687 Ер суткаси давомида бир марта айланади. Шу тариқа баъзида икки сайёра бир-бирига рўпара келади,баъзида эса жуда яқин масофада “учрашади”.

Марснинг Ерга рўпара келиши ҳар 26 ойда юз беради, ҳар 15-17 йилда бир марта уларнинг оралиқ масофаси салкам 60 млн кмни ташкил этади. Яқин орада бундай яқин келиш 2018 йилнинг 27 июлида кузатилади. 2016 йилнинг 22 май кунида ҳам Марс Ерга яқинлашади, бунда уларнинг оралиқ масофаси тахминан 76 млн км бўлади.

Sky & Telescope журналининг хабар беришича, Ер ҳамда Марс сайёралари 12 июнга қадар бир-бирига яқин туради ва бу орада Қизил сайёра одатдагидан каттароқ кўринади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *