Facebook компанияси қуёш батареясида ишлайдиган учувчисиз учиш қурилмасини синовдан муваффақиятли ўтказди

июл 22 / 2016

alt

Американинг Facebook компанияси илк бора қуёш батареясида ишлайдиган Aquila деб номланган учувчисиз учиш қурилмасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда компания асосчиси Марк Цукерберг ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, компания муҳандислари ушбу лойиҳа устида 2 йил давомида ишлашди. Синовдан ўтказиш жараёни 28 июнь куни бўлиб ўтди ва муваффақиятли бўлди. Учувчисиз учиш қурилмаси Аризона ҳудуди устидан бир неча юз метрга учди.

alt

alt

Маркнинг қўшимча қилишича, бу катта ютуқ, бироқ янада кўп ишлаш керак. Келгусида бундай қурилмалар мажмуини яратиш, ахборотларни лазер нури ёрдамида етказиш кўзда тутилган.

Aquila қаноти Boeing 737 самолётиники кабидир. Унинг оғирлиги 450 кгни ташкил этади. У 18 кмдан зиёд баландликка уча олади ва лазер нури ёрдамида фойдаланувчиларни интернетга уланишини таъминлайди.

ТАСС

  • Мехмон
    28 июл 2016, 14:36

    ха бу кетишда 3-4 йилда машиналар учишни урганиб олади

  • rameo
    23 июл 2016, 15:49

    Ajoyib

  • Frankenshtein
    23 июл 2016, 12:34

    Excellent!!!!

  • Мехмон
    22 июл 2016, 19:47

    вой бу тиниб тинчимаган одамларЭ нималарни уйлаб топишмайди а

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *