Green Card борасида муҳим маълумот эълон қилинди

авг 28 / 2018

alt

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг расмий телеграм каналида Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди, деб ёзади Sputnik.

Унда айтилишига кўра, Green Card анкетаси билан топширилаётган фотосуратлар 6 ойдан эски бўлмаслиги керак, акс ҳолда бундай анкеталар ҳисобга олинмаслиги мумкин.

“Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Green Card лотереяси дастурига киритиладиган фотосурат янги ёки яқинда олинган бўлиши шарт. Олти ойдан кўп муддат аввал олинган фотосуратни топшириш дастурдан четлатилишга, яъни, дисквалификацияга олиб келиши мумкин!”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистон Green Card лотореясида энг фаол иштирок этаётган мамлакатлардан бири. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун Green Card лотореясида энг кўп ўрин берилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *