Ўзбекистон фуқароси жомадон ичида Туркия чегарасидан ўтмоқчи бўлди

сен 04 / 2018

alt

Грузия – Туркия давлат чегарасида туркиялик чегарачилар Грузия фуқароси жомадонидан нолегал саёҳатчи топиб олишди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон Новости – Грузия портали хабарига асосланиб.

Воқеа “Сарпи” чегара-назорат пунктида содир бўлган. 24 ёшли Грузия фуқароси ўзи билан олиб ўтаётган улкан жомадон Туркия чегарачиларида шубҳа уйғотган. Чегарачилар уни очишни талаб қилишган.

Жомадон очилганда унинг ичидан чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган саёҳатчи – 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси топиб олинган. Кейин маълум бўлишича, ушбу фуқарога Туркия ҳудудига кириш 5 йилга таъқиқланган бўлган.

Ушбу қонунбузарлик юзасидан Туркия полицияси томонидан ушбу икки фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *