Ўзбекистонда Украинанинг дори ишлаб чиқариш заводи қурилади

сен 05 / 2018

alt

Украинанинг “Фармак” компанияси Ўзбекистонда фармацевтика заводини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабарига таяниб Sputnik хабар қилган.

“Фаркат” Кузатув кенгаши раиси ва Украинадаги Ўзбекистон элчиси янги заводни қуриш масаласини келишиб олишди. Украина инвестиция миқдори 10 миллион долларни ташкил қилади.

“Янги завод Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган дори ассортиментни кенгайтиради. Шунингдек, импорт  дориларига боғлиқликни камайтириб, фармацевтика кластерини янада кенгайтириш учун базани яратади”, - деди Ўзбекистон элчиси Алишер Абдуалиев.

Компания хабарида қайд этилишича, “Фармак” компанияси Ўзбекистон бозорида 15 йилдан бери ишламоқда ва 120 дан ортиқ дориларни сотмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *