Ўзбекистонлик учувчи Афғонистонда юз берган авиаҳалокатда ҳалок бўлди

мая 19 / 2016

alt

18 май куни Афғонистоннинг Гильменд вилоятида Silk Way Озарбайжон компаниясига тегишли юк ташувчи самолёт ҳалокатга учради, деб хабар қилади 1news.az.

Нашрда қайд этилишича, АН-12 самолёти Афғонистоннинг ички ҳудуди бўйлаб юк ташиш мақсадида Silk Way компаниясидан ижарага олинган. Авиаҳалокат АН-12 нинг Двайер аэропортидан учиш вақтида содир бўлган.

Самолёт бортида тўққиз нафар экипаж аъзолари - командир учувчи ўзбекистонлик, уч нафари украиналик ва беш нафари озарбайжонлик бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *