Хитойда ўнлаб эгизаклар яшайдиган қишлоқлар борлиги аниқланди

июл 13 / 2016

alt

Хитойнинг жануби-ғарбидаги Цзянцзинь округидаги Циньянь қишлоғида 367 оила истиқомат қилади. Шундан 39 жуфти эгизаклардир, яъни ўртача ҳар бир тўққизинчи оила эгизак фарзандларига эга. Энг кекса эгизакларнинг ёши 89 дан, энг кичиклариники 9 ойликдан бошланади.

Яна бир Хубэй провинциясидаги Баньшан аҳоли пунктида эса 50 оиланинг 16 жуфти эгизаклардир. Бу ерда 51 ёшдан 5 ёшгача бўлган эгизаклар яшайди.

nat-geo.ru сайти хабарига кўра, эгизаклар бутун Хитой бўйлаб тез-тез туғилади. Тиббиётда бунинг сабаби аниқ исботланмаган.

Тахминлар бўйича, бунга хитойлик аёлларнинг ҳомиладорликка тайёргарлик кўриш учун қабул қиладиган дориларнинг таъсири бўлиши мумкин. Агар кўпчилик эгизакларнинг 80-йилларда туғилгани ҳисобга олинса, баъзилар қудуқ суви билан боғлашади. Шунингдек, ирсий факторлар ҳам бундан мустасно эмас.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *