Хитойда кучли зилзила содир бўлди

сен 08 / 2018

alt

Бугун маҳаллий вақт билан 10:31 да Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Юньнань провинциясида кучли ер силкиниши кузатилди, деб ёзмоқда "РИА Новости".

Хитой сейсмология маркази маълумотларига кўра, 5,9 магнитудали зилзила ўчоғи 11 километр чуқурликда жойлашган бўлган. Ҳозирча вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрида Япониянинг Хоккайдо оролида ўтган 20 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди. Маҳаллий вақт билан 3:00 атрофида бошланган 6,7 магнитудали ер силкиниши вақтида бинолар жойидан силжиб кетган, кўплаб иморатлар вайрон бўлган. Хорижий ОАВнинг сўнгги хабарларига кўра, табиий офатда ҳалок бўлганлар 21 нафарни ташкил этмоқда.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *