Хитойлик киши озиш учун 40 килограммлик тошни бошида олиб юриш усулини ўйлаб топди

июн 25 / 2016

alt

Цун Янь исмли эркак озиш учун ҳар куни 40 килограммлик тошни бошида олиб юриб, сайр қилишни ўйлаб топган. У мазкур машғулот билан 4 йилдан буён шуғулланиб келади, дея хабар беради Mashable.

Унинг вазни дастлаб 115 кг, бўйи 163 см эди. Аввалига у бирор бир спорт тури билан шуғулланмоқчи бўлган, бу озиш учун қабул қилинадиган турли дорилардан хавфсизлигига ишонган. Янгича усулни ўйлаб топгач, бошида 15 кг, кейинроқ 40 кг.гача бўлган тошни кўтариб юрган. Биринчи йили у ўзининг "юки" билан ҳар куни 1,5 км масофада юриб, 30 кг.вазн ташлашга эришган. 4 йил давомида унинг яна қанчалик озишга муваффақ бўлгани маълум эмас.

Ҳозирда эркак кунига 30 км.дан сайр қилади, қўшимчасига югуради. Цун Янь ўзининг ноодатий озиш усули билан Гиннес рекордлари китобига киришга умид қилган.

Манба: "Моя Планета" нашри

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *