Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат амалдорлари ва санъаткорларини мукофотлади

авг 30 / 2018

alt

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва санъат вакилларига давлат мукофотларини топширди. Бу ҳақда News.tj хабар қилган.

Бугун Душанбе шаҳрида тақдирлаш маросими ташкил этилиб, унга Ўзбекистоннинг тақдирланган барча фуқаролари таклиф этилишди ва улар шахсан президентнинг ўзидан мукофотни қабул қилиб олишди.

Жумладан, маросимда Шерали Жўраевга маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун Тожикистон халқ артисти унвони берилди. Шунингдек, “Устоз-шогирд мактаби” ўзбек миллий мақом санъати бўлими ходими Мавлуда Халиловага ҳам шундай юксак унвон топширилган.

Z24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *