Испаниялик археологлар палеолит даврига оид қоятош суратларини топишди

мая 29 / 2016

alt

Испаниялик археологлар палеолит даврига оид бир неча қоятош суратларини топишди, деб хабар қилади The Guardian.

70 га яқин суратлар Басков шимолидаги Атксурра ерости ғоридан топилган. Суратларда отлар, буқалар, эчкилар ва буғулар тасвирланган. Тарихчиларнинг фикрича, улар 12,5 - 14,5 минг йил аввал чизилган бўлиши мумкин.

alt

Қайд этилишича, мазкур ғор 1929 йилдаёқ аниқланган. 1934-1935 йилларда олимлар томонидан ўрганилган, бироқ ҳеч нарса топилмаган. 2014 йилга келибгина археологлар яна ўргана бошлаган.

Экспертларнинг сўзларига кўра, Атксурра ғорига бориш мушкул, шу боис уни томоша учун очиш қийин масала. Балки маҳаллий ҳокимият қоя суратларини намойиш этувчи 3D-экспозиция ташкил этишар.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *