Истанбул аэропортида содир этилган теракт оқибатида 50 га яқин киши қурбон бўлди

июн 29 / 2016

alt

28 июнь куни соат 22:00лар атрофида Истанбулдаги Отатурк аэропортининг кириш, чиқиш ва халқаро терминалдаги автомобиллар тўхташ жойида уч маротаба портлаш содир бўлди. Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабарига кўра, теракт оқибатида 50 нафарга яқин киши ҳалок бўлди, камида 106 киши жароҳат олди.

Қайд этилишича, терактлар гранаталар улоқтирган икки террорист томонидан амалга оширилган. Кейинроқ ҳукумат томонидан ушбу портлашларни камида тўрт киши содир этгани маълум қилинди.

alt

Истанбул аэропорти чоршанба куни 17:00 га қадар ёпиб қўйилди, деб хабар қилади РИА Новости. Барча рейслар бекор қилинган, Отатуркка парвозни амалга ошираётган самолётлар бошқа аэропортларга йўналтирилмоқда.

  • Мехмон
    01 июл 2016, 12:11

    РАСМДАГИЛАР УЗБЕККУ. ТУГРИМИ ШУ ХАКДА ТУЛАРОК МАЛУМОТ БЕРИНГЛАР

  • Мехмон
    29 июн 2016, 09:14

    Узбекларимиз сог омонмикин...

  • Мехмон
    29 июн 2016, 09:06

    Курбон булганлар ёки жарохат олганлар ичида Узбекистон фукаролари борми? Шу хакида хам хабар беринглар.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *