Колумбиялик ота-она чақалоғига Лестер деб исм қўйди

мая 06 / 2016

alt

Шундан сўнг хорижий мамлакатларда ҳам ушбу жамоанинг мухлислари сони кўпайиб кетди. Колумбияда ёш оилалардан бири янги туғилган чақалоққа чемпион жамоа - “тулкилар” клуби номини беришди. Sports.ru нашрининг ёзишича, ота-она ўз фарзандини Лестер Давид деб рўйхатдан ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати тугашига икки тур қолганида «Лестер» «Тоттенхэм»дан 7 очкога ўзиб кетди ва муддатидан аввал чемпион бўлди. Эътиборли томони, Англия чемпионатида 38 йил деганда янги жамоа чемпионликни қўлга киритди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *