Майкл Жексоннинг отаси оламдан ўтди

июн 28 / 2018

 

alt

Поп-мусиқа афсонаси Майкл Жексоннинг отаси Жо Жексон Лос-Анжелесда вафот этди. Бу ҳақда «Vesti.ru» хабар берди.

Июнь ойида продюсер Жо Жексон саратоннинг сўнгги босқичи билан шифохонага ётқизилганди. У 89 ёшида оламдан кўз юмди.

Бир неча йил аввал Жонинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сезила бошлаган. У 2015 йилда  уч марта юрак хуружини бошидан ўтказди, 2016 йилда эса маълум муддат шифохонада даволаниб чиққан.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *