Молдова президенти Игорь Додон ЙТҲга учради (видео)

сен 10 / 2018

alt

9 сентябрда Молдова президенти Игорь Додон ЙТҲга учради. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берган. Хабарда айтилишича, кортеждаги иккита автомобил юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида машиналардан бири ағдарилиб кетган, президент ва унинг ўғли кичик лат ейишлар билан кифояланган.

Ҳодиса Кишинёв яқинидаги трассада рўй берган. Қуш боқувчи фабрика юк автомобили олдидаги машиналарни қувиб ўтиш учун йўлнинг тўғрима-тўғри қаторига чиққан ва ўз қаторига қайтишга улгурмай Молдова президентининг кортежига урилган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, аварияда президентнинг онаси қаттиқ жароҳатланган.

Президент маслаҳатчиси Максим Лебединский ўзининг «Facebook»даги саҳифасида давлат раҳбарининг аҳволи яхши эканини, унга тиббий ёрдам керак бўлмаганини ёзган.

Кейинроқ президентнинг ўзи ҳам чиқиш қилиб аҳволи яхши эканини маълум қилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *