Москвада пиёдалар устига машина бостириб келди

сен 10 / 2018

alt

9 сентябрь тонгида Москвадаги Новочеркасск бульварида бир неча пиёдалар устига машина бостириб келди. Ҳайдовчи Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Дастлаб кафеда бир гуруҳ Қирғизистон фуқаролари орасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг улардан бири Volkswagen Polo автомобилини, қасос олиш мақсадида, бошқалар устига атайлаб ҳайдаган”, - дейилган хабарда.  

Айни дамда ҳайдовчи ҳибсга олинган, беш киши турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Полиция хабарида айтилишича, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетмаган ва кўрсатма бермоқда.

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, жабрланганларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари. Улардан бири тез ёрдам машинаси ичида вафот этган.  

РЕН-ТВ телеканали хабарига кўра, ҳайдовчининг исми Бекжан, у 1997 йилда туғилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *