Немис овчаркаси Британиянинг олий ҳарбий унвони билан тақдирланди

апр 05 / 2016

alt

12 ёшли овчаркага Марии Дикин медали тақдим этилди. Тақдирлаш маросими Лондон марказидаги Веллингтон казармасида бўлиб ўтди. Овчарка 6 йил мобайнида Афғонистон ва Ироқда 400 дан зиёд миссияларни бажарган.

Лукка Америка денгиз пиёдаси корпусида изтопар кучук сифатида машғулот ўтаган. Унга ўқ-дори ва бомбани топиш ўргатилган. 2012 йилда кучук қўлбола портловчи қурилмани излаш вақтида олд чап панжасидан айрилди. Маълумотларига кўра, кучук минглаб ҳарбийларининг ҳаётини сақлаб қолган.  

Қаҳрамон-кучук ўзининг сўнгги ҳужуми вақтида 13,6 кг келадиган қўлбола бомбани аниқлади. Ҳозирда Лукка пенсияда. У Калифорнияда ўз хўжайини Крис Уиллингем билан яшайди.

Британияда ҳайвонлар учун олий ҳарбий унвон 1943 йилда Марии Дикин ташаббуси билан таъсис этилган. М.Дикин ҳайвонларга ёрдам берувчи хайрия ташкилотига асос солган. Медалда “Жасорат учун” ва “Биз ҳам лойиқмиз” деган сўзлар ёзилган. Бугунгача ушбу унвонга 32 та почта кабутари, 31 та кучук, 3 та от ва битта мушук сазовор бўлишган.

Манба: Вести.ру

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *