Новгородда полиция ходими тўппончасини созлаётган вақтда тасодифан ҳамкасбини отиб қўйди

окт 21 / 2016

alt

Буюк Новгород шаҳрининг маҳаллий полиция пунктида ходимлардан бири вафот этди. Бу ҳақда ҳудудий ИИВБ матбуот хизмати хабар тарқатган.

"20 октябрь, кечки вақтда Буюк Новгороддаги Ломоносов кўчасида жойлашган маҳаллий полиция пунктида шаҳар ИИВБ ходими томонидан табель тўппончасини тозалаётган вақтда эҳтиётсизлик туфайли ҳамкасби томонга ўқ узилган. Жабрланувчи теккан ўқдан жароҳатланиб, тез ёрдам келгунча вафот этган", - дейилади хабарда.

Ҳодиса юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. 24 ёшли маҳалла посбонига нисбатан "Эҳтиётсизлик туфайли ўлдириш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *