Олмаотада номаълум шахс полициячиларга қарата ўт очди

июл 18 / 2016

alt

Бугун эрталаб Алмали тумани ички ишлар департаменти биноси олдида отишма юз берди. Номаълум шахс полициячиларга қарата ўт очди. Reuters отишма натижасида икки полициячи ҳалок бўлганини маълум қилди. Туман полиция томонидан ўраб олинган.

Отишмадан сўнг Олмаота полицияси шаҳарда аксилтеррор операцияси ўтказилишини эълон қилди, деб хабар тарқатди "Интерфакс".

Шаҳар аҳолиси кўчаларга чиқмаслик ва уйларни тарк этмасликка чақирилмоқда. Барча шубҳали кўринган шахслар тўғрисида полицияга хабар бериш сўралди. Inform.kz нашри қайд этишича, шаҳарда террорчилик таҳдидининг "қизил" даражаси эълон қилинган. 

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, шаҳарнинг бир неча туманларида ўқ овозлари эшитилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *