Ҳиндистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларнинг деярли 30 фоизи қалбакилиги айтилди

мая 29 / 2016

alt

“Ҳиндистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларнинг 30 фоизи сохталаштирилган. Биз уларни текширишимиз керак. Бунинг учун онлайн-тизимни ишга туширамиз, унда гувоҳнома олиш учун автоматлаштирилган тест топширилиши керак бўлади. Ҳар ким - хоҳ у сиёсатчи, хоҳ мансабдор ёки юлдуз бўлсин, гувоҳнома олиш учун тестни топшириши зарур”, - деди вазир.

РИА Новости ёзишича, Ҳиндистон Автойўл ва йўл транспорти вазирлиги маълумотларни ўрганиб чиққанда, тахминан 180 миллион ҳайдовчилик гувоҳномаларидан 54 миллионтаси сохта бўлиб чиққан. Бундан аввалги текширувларда 60 миллионта ҳужжат ичидан 740 мингтаси қалбаки деб топилганди.

Қайд этилишича, Ҳиндистонда ҳар йили ЙТҲ оқибатида 150 минг киши ҳалок бўлади. Шу боис ҳозирда мамлакатда йўл хавфсизлиги тўғрисида янги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Автоматлаштирилган тест жорий этилишидан ташқари, 5 мингта ҳайдовчилик ўқув марказларини очиш ҳам режалаштирилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *