Ҳиндистонда бир бошли, икки танали эгизак туғилди

апр 27 / 2016

alt

Маълум бўлишича, аёл бўлажак фарзандларининг бу ҳолати ҳақида ҳомиланинг 7 ойлигидаёқ хабар топган. Шунга қарамай у болаларни туғишга қарор қилган, деб ёзади Daily Mail.

Туғилган ҳар бир чақалоқ ўз оёқ-қўлларига, юракларига эга, бироқ боши ва жигари битта. Шифокорлар бу каби ҳолатни ўз касалхонасида биринчи марта кузатишаётганини айтишган.

Журналистлар қайд этишича, эгизакларнинг онаси жуда камбағал бўлиб, керакли тиббий парвариш ололмаган. Чақалоқлар 1 кгдан сал зиёдроқ вазндa туғилди, бироқ, улар атиги 6 дақиқа яшашди, холос.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *