Самара яқинида автобус ағдарилиши оқибатида уч нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

апр 26 / 2016

alt

26 апрель куни, тонгда Россиянинг Самара вилоятидаги М-32 федерал трассасида автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ҳудуддаги фавқулодда вазиятлар хизмати манбасига таяниб РИА Новости хабар беради.
 
Чимкентдан Краснодарга қараб йўлга чиққан автобус Поляков аҳоли пунктидан икки километр жанубда жойлашган йўлда ағдарилиб кетган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар ўзбекистонлик жароҳатланган. Қайд этилишича, уларнинг аҳволи ўрта даражада.

Маълумотларга кўра, автобус ичидаги 60 нафар йўловчиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *