Тайван ва Хитойга кучли тўфон яқинлашмоқда

июл 08 / 2016

alt

Еuronews хабарига кўра, ҳозирда "Непартак" тўфонига юқори - бешинчи даража берилган, уни "супертўфон" деб ҳам аташади. Бироқ яқин кунларда унинг кучи сезиларли камайиши мумкин.

Жорий мавсумда мазкур тўфон Тинч океанининг биринчи тўфонидир. Одатда у баҳорнинг сўнги кунларида кузатиларди.

"Непартак"нинг йўлида учрайдиган биринчи "тўсиқ" бу Тайвандир. Маҳаллий ҳукумат орол марказидаги тоғларда катта миқдорда сув бўлгани боис, тўфондан сўнг сув тошқинлари ва кўчкилар юз беришидан хавотирланишмоқда.

Япония ҳамда Жанубий Корея ҳукумати ҳам хавотирга тушишган, метеорологларнинг башоратича, ушбу мамлакатларни ҳам табиий офат четлаб ўтмайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *