Террористлар Покистон университетига ҳужум қилди: 21 киши ўлдирилган

янв 20 / 2016

alt

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, яна 30 киши турли жароҳатлар олган, деб хабар қилади Вести.ру.

Мазкур босқинчилик учун жавобгарликни Покистондаги толибонлар террорчилик гуруҳларидан бири ўз бўйнига олган.

ТАСС агентлигининг ёзишича, айни вақтда мамлакат хавфсизлик хизмати университетни бўшатиш бўйича операцияни ниҳоялаган. Босқинчиларнинг 4 нафари ўлдирилган. Фавқулодда ҳолат юз берган ҳудуддаги барча мактаблар ёпилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *