"Толибон" ҳаракати Қурбон ҳайити арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради

авг 20 / 2018

alt

“Толибон” ҳаракати Қурбон ҳайити арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради. Бу ҳақда Tolo News телеканали маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

Олдинроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани байрам муносабати билан “Толибон”га уч ойлик тинчлик эълон қилишни таклиф этганди.

“Толибон” ҳукуматнинг ушбу ташаббусига жавоб бермаган бўлсада, “Қурбон ҳайити байрами шукуҳини оилалари ва дўстлари билан баҳам кўришлари учун” юзлаб асирларни озодликка чиқаришини эълон қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *