Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берди

июл 16 / 2016

alt

Reuters агентлигининг хабарига кўра, Туркия ҳарбийлари мамлакат раҳбарияти ҳам қўлга олинганини маълум қилган.

Агентликнинг ёзишича, Анқарада отишмалар эшитилган, шаҳар устидан қирувчи самолётлар ва вертолётлар учмоқда. Босфор кўприги орқали ҳаракатланиш тўхтатилган.

Давлат телеканали эфирдан узилган, барча асосий ижтимоий тармоқлар блокланган.

Истамбулдаги Отатурк аэропорти ёпилган, аэропорт олди танклар билан тўсилган.

Хабар тўлдирилмоқда

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *