Қирғизистонда ичида 6 киши бўлган автомобилни сел оқизиб кетди (ФОТО)

мая 28 / 2016

alt

Бугун Қирғизистон республикасининг фавқулодда вазиятлар вазири Кубатбек Боронов ҳодиса жойига етиб келди.

Қутқарувчилар Қадамжой-Айдаркен ҳамда Қадамжой-Булоқ ҳаракатланиш йўналишлари бўйлаб жабрланувчилар ва ҳалок бўлганларни қидириш ишларини олиб бормоқда. Баъзи маълумотларга кўра, бир неча киши бедарак йўқолган.

alt

Қизил-Булоқ, Тамаша, Чандеки ва Орозбеков қишлоқларида электр энергияси ўчган.

ФВВ хабар беришича, Боткен вилояти, Қадамжой тумани, Жийдалик участкасидаги Ўш-Айдаркен автойўлининг 125 километрида Хонда CRV русумли автомобилни сел оқизиб кетган. Машина ичида 6 киши бўлган, улардан 5 нафари ҳалок бўлган, бир киши эса қутқариб қолинган, деб ёзади Turmush портали.

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *