Қозоғистон илк электромобилини синовдан ўтказди

июл 07 / 2016

alt

Кроссовернинг сиғими 27 кВт/соат бўлган литий-ионли полимер батареядан қувватланади. Тўла заряди билан 200 км йўл босиши мумкин. Моторининг қуввати 110 от кучига тенг. Энг юқори тезлиги соатига 145 кмни ташкил этади. Батареяни зарурий пайтда иситиш ва совутиш хусусиятига эга термоназорат тизими шарофати билан Soul исталган ҳароратда ишлатишга тайёрдир.

Ўскемен шаҳрида йиғилган мазкур электромобиль Остона ва Шарқий Қозоғистоннинг автойўлларида -30 даражагача совуқда бир неча бор синаб кўрилди.

Электромобилни оддий хонадон розеткасидан зарядлаш учун 14-18 соат вақт сарфланади. Соатига ўртача 2 кВт-соат энергия "ейди". CHAdeMO стандартидаги зарядлаш қурилмаси ёрдамида машинани 15-30 дақиқада 80 фоизгача қувватлантириш мумкин. 100 км йўл босиши учун зарядлаш нархи 170 тенге (бир ярим минг сўмча) туради.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 июнь куни Президент Нурсултон Назарбоевнинг Ўскемен шаҳридаги автомобиль заводига ташрифи чоғида Қозоғистоннинг биринчи электромобили кўрсатилган эди.

alt

Манба: carzone.uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *