Қозоғистонда 9 июнь мотам куни деб эълон қилинди

июн 08 / 2016

alt

Бу ҳақда Қозоғистон республикаси президенти матбуот хизмати хабар беради.

“Ақтўбеда содир этилган теракт оқибатида ҳарбийлар ва тинч фуқаролар қурбон бўлиши мунособати билан 2016 йилнинг 9 июнь куни Қозоғистон Республикасида мотам куни деб эълон қилинсин”, — дейилади Нурсултон Назарбоев имзолаган қарорда.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь, якшанба куни бир гуруҳ шахслар Ақтўбедаги қурол-яроғ магазини ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштирди. Ҳужум натижасида  ҳарбийлар ва тинч фуқаролардан 7 киши ҳалок бўлди, 38 нафари жабрланди. Мамлакат ИИВ томонидан тарқатилган хабарларга кўра, жангариларнинг 13 нафари йўқ қилинган ва 14 нафари жароҳатланган, яна 6 нафари қидирилмоқда. 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *