Японияда 6 киши сув тошқини қурбони бўлди

июн 22 / 2016

alt

Маҳаллий ОАВга таяниб, "Интерфакс" агентлиги хабар беришича, сув тошқинлари оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган. Яна бир киши бедарак йўқолган.

Ҳукумат Кюсю ороли туманларида яшовчи аҳолини эвакуация қилишни тавсия қилишди. Бу ерда яқинда кучли зилзила содир бўлгани сабабли кўчки хавфи юқори. Бундай хавфли ҳудудларда эса бир неча минг киши яшайди.

Шу йилнинг апрель ойида мазкур оролда бир неча марта кучли ерости силкинишлари кузатилди, унинг натижасида 49 киши қурбон бўлди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *