Японияда йўловчи автобусининг сув ҳавзасига қулаши оқибатида 5 киши вафот этди

мая 29 / 2016

alt

Ҳодиса Каватинагано шаҳри яқинида содир бўлди. Автобус маҳаллий қурилиш компанияси ходимларини дам олишдан сўнг олиб кетаётганди. Бироқ автобус йўлда 10 метр баландликдан сувга қулаб тушган.

Бир неча киши автобусдан дарҳол чиқишга муваффақ бўлишган, бир киши ҳатто қирғоққа қадар мустақил сузиб борган. Қолган барча йўловчилар касалхонага етказилган. Яна бир кишининг аҳволи оғир, дея хабар беради РИА Новости Japan Times’га таяниб.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *