Япониялик ота-она 7 ёшли ўғлини безорилик қилгани учун жазо сифатида ўрмонда қолдиришди

мая 30 / 2016

alt

The Japan Times хабар беришича, бола ҳанузгача топилмаган.

Бола икки кун аввал Хоккайдо оролидаги Нанаэ қишлоғи яқинидаги ўрмонда йўқолиб қолган, уни излаш учун 150 киши жалб қилинган.

Боланинг ота-онаси дастлаб ўрмонда ёввойи ўсимлик теришга боришганда, ўғлининг йўқолиб қолганини айтишган. Бироқ ота полицияга келиб, болани машинага тош отгани учун жазо бериш мақсадида тоғда қолдиришганини тан олган. Унинг айтишича, аёли билан болани ташлаб 500 метр узоқликка кетган, кейинроқ қайтиб келишганда, бола жойида бўлмаган.

Ҳозирда полиция ота-она устидан жиноий иш очишни кўриб чиқишмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *