72-халқаро Канн кинофестивали доирасида Ўзбекистон миллий павильони очилади

мая 11 / 2019

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида 72-халқаро Канн фестивали доирасида бу йил иккинчи бор Ўзбекистон миллий павильони ташкил қилинади.

14-23 май кунлари дунёнинг энг машҳур ва йирик кинотадбир Канн кинофестивали доирасидаги Marché Du Film кинобозори бўлиб ўтадиган машҳур Круазет бульварида яна бир бор Ўзбекистон байроғи кўтарилади ва махсус павильонда Ўзбекистон кинотуризм ва киноиндустрияси салоҳияти намойиш этилади.

alt

Бу ҳақда ташкилотчилар Кинематографияни ривожлантириш маркази биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилди. Матбуот анжуманида ушбу нуфузли кинотадбирда мамлакатимиз номидан қатнашувчи киноюлдузлар, соҳа мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.  

Бутун дунёдан кинематография соҳаси вакиллари иштирок этадиган кинобозорда Ўзбекистон делегацияси вакиллари мамлакат кинолокацияларини тарғиб қилиш, Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар қилиш (копродакшн) ҳамда чет эл кинокомпанияларини юртимизга фильмлар суръатга олиш учун жалб қилиш юзасидан музокаралар олиб боради.

alt

Ушбу нуфузли кинофестиваль давомида бетакрор юртимизнинг кинотуризм салоҳиятини намойиш этиш, уни фильм олиш учун қулай ва оптимал локация сифатида тарғиб қилиш, таниқли кинокомпанияларни мамлакатимизга ўз фильмларини суратга олиш учун таклиф қилиш, PROlogue V халқаро кинофестивалининг тақдимотини ўтказиш ҳамда унга хорижлик киноижодкорларни жалб қилиш режалаштирилган. 

“Ипак йўли” акционерлик инновацион тижорат банки “Spice Expert” зираворлар компанияси, WF (Wild&Free) савдо белгиси Ўзбекистон миллий павильонининг расмий ҳомий ва ҳамкорлари ҳисобланади.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *