72-халқаро Канн кинофестивали доирасидаги кино бозорда 50 та ўзбек фильми намойиш этилади

мая 13 / 2019

alt

Аввал хабар берганимиздек, 14 майдан Францияда 72-Халқаро Канн кинофестивали бошланади. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Республика кинопрокат маркази” бу йил илк марта ушбу кинофестиваль доирасида бўлиб ўтадиган “MARCHE DU FILM” кино бозорида 50 та турли йўналишдаги (бадиий, ҳужжатли, анимацион ҳамда “Зумраша“ киножурнали) фильм билан иштирок этади. 
 
Бундан кўзланган мақсад  дунё кино бозорларини забт этиб, келгусида нуфузли кинофестивалларнинг танловларида иштирок этишдан  иборат.
 
Фестиваль доирасидаги “MARCHE DU FILM” кино бозоридаги ўзбек стенди тақдимотида кинорежиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “ЭЛПАРВАР” бадиий фильми намойиш этилади. Шунингдек, кино бозор иштирокчилари эътиборига Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон”,  Жаҳонгир Ахмедовнинг “Исломхўжа”, Рустам Саъдиевнинг “Барон”, Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон”, Сарвар Каримовнинг “Сарвқомат дилбарим” каби фильмлари ҳам ҳавола этилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *