Абдулла Орипов хотирасига бағишлаб "GOLDEN WORD" I халқаро адабиёт фестивали ўтказилади

мая 07 / 2019

alt

Ўзбекистон Қаҳрамони, мадҳиямиз муаллифи Абдулла Орипов хотирасини абадийлаштириш, шу жумладан, Шаҳрисабзни "Фестиваллар шаҳри"га айлантириш мақсадида жорий йил 8-9 май кунлари Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида “Олтин сўз” I халқаро адабиёт фестивали ўтказилади, деб ёзмоқда ЎзА.

Фестиваль доирасида Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида адабий учрашув ўтказиш, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий-маданий масканларга, Ғузор туманидаги “Тоҳир-Зуҳро” мажмуасига ташриф, мушоиралар ташкил этиш мўлжалланган. 

Фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан шоирлар, ёзувчилар ҳамда журналистлар иштирок этиши кутилмоқда. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг