Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги у туғилган Хўжаилғор қишлоғида кенг нишонланди

апр 10 / 2019

alt

Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги бор у зот туғилган жой – ҳозирги Яккабоғ туманидаги Хўжаилғор қишлоғида кенг миқёсда нишонланди.  Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати UZ24’га маълум қилди. Амир Темур фаолияти ва ўша давр ҳаётини акс эттирувчи композициялар яратилган.   

Хўжаилғор қишлоғи вилоятнинг туман ва қишлоқларидан, юртимизнинг барча ҳудудларидан келган юртдошларимизни ўз бағрига чорлади. Энг файзли ва тарихий гўша – буюк Соҳибқирон туғилиши билан боғлиқ деб ҳисобланадиган қадимий қудуққа туташ майдонда театрлашган-бадиий концерт дастури намойиш этилди.

 6 гектарлик Амир Темур боғида Соҳибқирон ёшлик йилларига бағишланган музей ташкил этилди. Музей ва боғ учун айнан ушбу ҳудуд танлангани бежиз эмас. Манбаларга кўра, Амир Темур шу ердаги кўҳна қудуқ ёнида туғилган ва қадимий хариталарга таяниб топилган мазкур сув иншооти айни пайтда тикланган. Қолаверса, қишлоқда ислом оламининг улуғларидан бири Хўжа Муҳаммад ибн ал-Қосим мақбараси, Амир Темур отаси даврида қурилган масжид меҳроби сақланиб қолган.

Хўжаилғор қишлоғидаги қадимий қудуқ, Амир Темур ёшлигида кўтарган полвонтош, ўша даврлардан бери сақланиб келаётган масжид меҳроби ва қадимий тут дарахтлари ўзгача манзарани касб этган.

Тадбирга янада кўтаринкилик бағишлаш мақсадида Амир Темур даврини акс эттирган театрлашган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, Амир Темур ва темурийлар дунё цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшгани, шу боис биз улар билан ҳамиша фахрланишимиз, буюк аждодларимизга муносиб бўлишимиз лозимлигини таъкидлади. Ўз навбатида халқаро ва мамлакат миқёсидаги турли танловлар, мусобақаларда юқори ўринларни забт этган маҳаллий ёшларни номма-ном эътироф этиб, уларни табриклади.

Миллий ҳунармандлик намуналари, халқ ўйинлари намойиши, этнографик чиқишлар, Амир Темур даврини эслатувчи уйғун композиция, ўтовлар барчани хаёлан тарих оғушига етаклади.

 Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг                                                                                                   

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *